Ўзбекистон

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Ўзбекистонда пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш таклиф қилинмоқда.

63 ва 58 ёш: пенсия ёши ўзгарадими?

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилишга қаратилган президент фармони лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. 

 

Ҳужжатда пенсия ёши, пенсия ҳисоблаш тартиби ва жамғариб бориладиган пенсия тизимига оид қатор ўзгаришлар назарда тутилган.

 

Лойиҳага кўра, 2028 йил 1 январдан пенсия ёши ҳар йили уч ойга ошириб борилади. Натижада 2039 йилга келиб эркаклар учун пенсия ёши 63, аёллар учун 58 ёш этиб белгиланиши таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, 2027 йилдан умумий пенсия ёшидан бир йил олдин пенсияга чиқиш имконини берувчи тартибни бекор қилиш режалаштирилган.

 

Пенсия ёши оширилаётган даврда пенсияолди ёшидаги фуқаролар учун айрим кафолатлар сақлаб қолинади. Жумладан, иш берувчиларга фуқарони пенсияолди ёшида экани сабабли ишдан бўшатиш ёки ишга қабул қилмаслик тақиқланади. Ишсиз деб топилган фуқароларнинг муддатидан икки йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи ҳам сақланади.

 

Оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ишловчи фуқаролар учун амалдаги имтиёзли пенсия тартибини сақлаб қолиш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳада пенсия миқдорини ҳисоблашда олинадиган иш ҳақи даврини босқичма-босқич кенгайтириш назарда тутилган. 2027 йилдан бошлаб ҳисоб-китобга олинадиган давр ҳар йили бир йилга узайтирилиб, 20 йилгача етказилади. Бунда фуқаронинг энг паст даромад олган даврининг 10 фоизини ҳисоб-китобдан чиқариш таклиф қилинмоқда.

 

Ёшга доир пенсия учун талаб этиладиган минимал иш стажи ҳам оширилади. Ҳозирги камида етти йиллик стаж талаби ҳар йили бир йилга кўпайтирилиб, 2034 йилда 15 йилга етказилиши режалаштирилган.

 

Лойиҳага кўра, 2027 йилдан айрим фуқаролар иш ҳақининг 5 фоизини ихтиёрий равишда жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига йўналтириши мумкин. Бундай бадалларга давлат бюджетидан 50 фоизгача қўшимча маблағ ажратиш таклиф этилмоқда.

 

Фуқароларга жамғарилган маблағларни инвестиция ва молиявий воситаларга жойлаштиришда иштирок этиш имконияти ҳам берилиши мумкин. 2030 йилдан эса ушбу маблағлардан оғир касалликларни даволаш ҳамда ипотека кредити учун бошланғич тўлов сифатида фойдаланишга рухсат бериш таклиф этилган.

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимини келаси йилдан «Халқ» банкидан Пенсия жамғармаси тасарруфига ўтказиш ҳам кўзда тутилмоқда. Ҳисобварақдаги маблағлар фуқаронинг шахсий мулки ҳисобланиши ва мерос қилиб қолдирилиши мумкин.

 

2027 йилдан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ижтимоий солиқни қатъий белгиланган миқдорда тўлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Улар солиқни йил давомида бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.

 

Ижтимоий солиқнинг 10 фоизини Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига йўналтириш ва шу ҳисобдан ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан ошган эркаклар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қисқартирилган иш вақтини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Ҳужжат ҳозирча лойиҳа мақомида бўлиб, жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Арзон ижара ваъдаси билан фирибгарлик: Тошкентда сохта риэлторлар ушланди

Улар мижозларга ўзларини уй эгалари ёки риэлторлар сифатида таништирган.

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

Маҳкумаларнинг фарзандлари учун боғчалар: икки жазони ижро этиш муассасасида марказлар очилади

3 ёшгача бўлган болалар учун тун-у кун фаолият юритадиган “Она ва бола марказлари” ташкил этилади.

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва IREX: медиа соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегацияси IREX билан журналистлар малакасини ошириш ва медиа соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ баллонларини ноқонуний тўплаш давом этмоқда: 20 октябрдан бери 9,4 мингдан ортиқ баллон аниқланди

Газ таъминоти тизими ходимлари билан боғлиқ ҳолатларда ҳам қонунбузилишлар аниқланиб, жумладан, бир ходимда 104 та газ баллони борлиги қайд этилган.