Ўзбекистон

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда олий таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш кўлами кенгайтирилади.

Ўзбекистон дипломи Европага йўл очадими?

Ўзбекистонда халқаро аккредитациядан ўтган олий таълим дастурлари сонини 300 тадан ошириш режалаштирилмоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 100 тага яқин.

 

Бу ҳақда Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида Португалиянинг А3ЕS агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган «Ўзбекистон олийгоҳларининг Европа аккредитацияси сари йўли» семинарида маълум қилинди.

 

 

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистонда ҳозир 31 та хорижий аккредитация ташкилоти реестрга киритилган. Олий таълим муассасалари ушбу ташкилотлардан аккредитациядан ўтиши мумкин ва уларнинг натижалари миллий агентлик томонидан тан олинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Нодир Эргашевнинг таъкидлашича, халқаро аккредитация ва дипломни тан олиш бир хил тушунча эмас.

 

Яъни халқаро аккредитация дипломнинг хорижда автоматик тан олиниши дегани эмас. У, аввало, таълим дастурининг белгиланган халқаро сифат талабларига жавоб беришини ва битирувчининг зарур билим, кўникма ҳамда компетенцияларни эгаллаганини тасдиқлайди. Бу эса битирувчининг хорижда ўқишни давом эттириши ёки ишга кириши жараёнида унинг малакасини баҳолашда муҳим омил бўлиши мумкин.

 

 

Аккредитация жараёнида университетнинг фақат ҳужжатлари текширилмайди. Талабалар, профессор-ўқитувчилар ва иш берувчилар ўртасида ҳам сўровлар ўтказилади. Хусусан, иш берувчиларнинг талаблари таълим дастурларини шакллантиришда ҳисобга олиниши кўзда тутилган. Яъни университет битирувчида меҳнат бозори талаб қилаётган компетенцияларни шакллантиряптими ёки йўқми — шу жиҳат ҳам баҳоланади.

 

Семинарда Португалиянинг А3ЕS агентлиги вакиллари Европа олий таълим ҳудудида қўлланиладиган сифат кафолати ёндашувлари, институционал ва дастурий аккредитация ҳамда экспертлар томонидан баҳолаш механизмлари бўйича тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

Миллий агентликнинг халқаро аккредитацияни кенгайтириш бўйича 100 тага яқин дастурдан 200 ва ундан кейин 300 дан ортиқ дастургача чиқиш мақсади Ўзбекистон олийгоҳларининг халқаро таълим майдонидаги тан олиниши ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.