Хабарингиз бор, кеча Туркияда президент ва парламент сайлови бўлиб ўтди. Президент сайловида амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдоған, мухолифат номзоди Камол Қиличдарўғли ва "Аждодлар" альянси номзоди Синан Оған қатнашди.
Парламент сайловида эса 36 та партия қатнашди. Туркия ва унинг чегараларидан ташқари овоз бериш учун 191 884та сайлов участкаси ташкил қилинди.
Кеча маҳаллий вақт билан 17:00 га қадар давом этган сайловнинг дастлабки натижалари қуйидагича:
Тошкент вақти билан 8.00 ҳолатига сайлов блюттениларнинг 98,41 фоизи кўриб чиқилди. Унга кўра, амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эроған 49,34%, "Мухолифат" коалицияси номзоди Камол Қиличдарўғли 45%, "Аждодлар" партияси номзоди Синан Оған 5,23 фоиз овоз тўплади.
Овозлар сони бўйича:
— Эрдоған — 26 576 075 та;
— Қиличдарўғли — 24 238 019 та;
— Оған — 2 815 074 та овоз йиғган.
Ғолиблик учун сайловчиларнинг камида 50% овозини йиғиш керак, агар номзодларнинг ҳеч бири 50 %дан кўп овоз тўплай олмаса, 28 май куни сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.