Туркия Покистон ва Эрон ўртасига тушмоқчи
Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Анқара Покистон ва Эрон ўртасида воситачилик қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Унда Туркия Теҳрон ва Исломобод ўртасидаги кескинликдан хавотирда экани қайд этилган.
“Биз бу муаммони БМТ тамойиллари асосида, мамлакатлар ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш асосида ҳал этиш муҳим деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан эронлик мавқедоши Хосейн Амир Абдоллахиян ва Покистон ташқи ишлар вазири Жалил Аббос Жилоний билан телефон орқали мулоқот қилган. Иорданияда уюштирилган матбуот анжуманида Ҳоқон Фидан Туркия имкон қадар тезроқ тинчлик ўрнатилишини тавсия қилганини айтди.







