1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Туркия Суперлигаси: Шомуродов гол урган ўйинда "Башакшеҳир" яна ғалаба қозонди

Элдор илк дақиқаларданоқ ҳисобни очди, жамоа эса муҳим уч очкони қўлга киритди.

Туркия Суперлигаси: Шомуродов гол урган ўйинда "Башакшеҳир" яна ғалаба қозонди

 

 

Туркия Суперлигасининг 18-турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Фатиҳ Карагумрук”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Учрашув мезбонлар учун муваффақиятли бошланди ва жамоа навбатдаги муҳим уч очкони жамғарди.

 

Беллашувнинг 15-дақиқасидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов аниқ зарба билан ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳам «Башакшеҳир» фаол ўйин кўрсатди. 57-дақиқада Аббос Файзуллаев алмаштирилди, Шомуродов эса 89-дақиқада захирага олинди.

 

Меҳмонлар 75-дақиқада Фофана орқали жавоб голини уришга муваффақ бўлди. Бироқ учрашув сўнгида, 87-дақиқада Шаҳинернинг голи «Башакшеҳир»га ғалабани тақдим этди ва ўйин тақдирига нуқта қўйди.

 

Ушбу натижадан сўнг Нури Şаҳин шогирдлари очколари сонини 26 тага етказиб, турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди. Атиги 9 очкога эга “Фатиҳ Карагумрук” эса Суперлига жадвалининг энг қуйи поғонасида қолмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика