Туркияда 4.8 балли зилзила юз берди
Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш провинциясида 4.8 балли навбатдаги зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ер силкиниши маҳаллий вақт билан 5.14 да содир бўлган. Унинг эпицентри Гёксун шаҳрида жойлашган. Бу шаҳарда 55 минг киши яшайди.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқи ва Сурияда 7.7 ва 7.6 магнитудали 2 та зилзила бўлганди. Оқибатда биргина Туркиянинг ўзида қурбонлар 48 мингдан ошди.







