Жаҳон

Туркияда довул сабаб масжид минораси қулаб тушди

Чанкири ҳокимининг маълум қилишича, ҳудуддаги яна бир минорада ҳам муаммолар бор: у чайқалиб турибди.

Туркияда довул сабаб масжид минораси қулаб тушди

Туркияда кучли тўфон туфайли Чанкири шаҳридаги Бадемли масжидининг икки минорасидан бири қулаб тушди. Минора қулаган лаҳза видеога муҳрланди.

 

Бир минора бутунлай вайрон бўлган, иккинчиси ўрнида қолган. Минора қулаган пайтда кўчада ҳеч бўлмаган, шунинг учун ҳодиса қурбонларсиз бўлди. Тўхтаб турган иккита машина шикастланган. Ҳудудга қутқарувчилар ва ўт ўчириш бригадалари юборилган.

 

"Бошқа минорада ҳам муаммолар бор, у чайқалиб турибди. Шунинг учун биз эҳтиёт чораларини кўрдик", — деди Чанкири ҳокими.

 

Бўрон туфайли шаҳар марказида дарахтлар қулаб тушди, баъзи биноларнинг томлари учиб кетди. Шунингдек, жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлган.

 

Чанкири Анқарадан 140 км шимоли-шарқда жойлашган. Қадимда бу шаҳар Германополис номи билан машҳур бўлган.

 

Шанба куни Туркиянинг кўплаб ҳудудларида бўронлар кузатилди. Анталиянинг Кемер ҳудудида шамол тезлиги соатига 118 километрга етди. Маълум қилинишича, соҳилларда улкан тўлқинлар пайдо бўлиб, дарахтлар қулаб тушган.

 

Довул туфайли Анталияда ҳам минорали биноларда фавқулодда ҳолат юз берди. Читлиқли масжиди минорасининг конуси учиб кетган. У яқин атрофдаги апельсин боғига бориб тушди, дея хабар беради Sozcu.

custom img

Қримда электр узилишлари ортидан аҳоли иссиқ овқат учун навбатга турмоқда

Массандра шаҳрида электрсиз қолган аҳолига ҳар куни юзлаб порция иссиқ овқат тарқатилмоқда.

custom img

АҚШ Қешм оролидаги уйга 900 килограммлик авиабомба ташлаган — NYT

Нашр таҳлилига кўра, ҳужум оқибатида бир оила аъзолари ҳалок бўлган, зарба берилган ҳудуд яқинида эса ҳарбий объектлар аниқланмаган.

custom img

Грецияда ёнғинлар кучайди: Европада жазирама янги офатларни келтириб чиқармоқда

Афина яқинидаги аҳоли пунктларидан юзлаб одамлар эвакуация қилинди. Франция ва Испанияда ҳам ёнғинларга қарши кураш давом этмоқда.

custom img

Трамп Эронга янги зарбалар беришни буюрди — WSJ

Ҳужум шу ҳафта охири бошланиши ва бир неча кун давом этиши мумкин.

custom img

Сеутадан Марокашга 70 мингга яқин ноқонуний мигрант қайтарилди

Чегарани кесиб ўтишга уринишлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 67 нафарга етди.

custom img

Эрдоғанга суиқасд уюштиришни режалаштирган шахс қўлга олинди

Гумондор 10 йилдан бери қидирувда бўлган.

custom img

FIFА 4,2 миллиард долларлик хусусийлаштириш режасидан воз кечди

Инфантино FIFАнинг тижорат ҳуқуқларининг бир қисмини сотиш режасидан воз кечиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади.

custom img

Италия Испания билан Шенген келишуви амалини вақтинча тўхтатди

Чекловлар дастлаб 30 кун давомида амал қилиши режалаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"