Жаҳон

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Turkish Airlines (ТHY), AJet ва Pegasus авиакомпанияларининг Эронга амалга ошириладиган айрим рейслари 21 сентябрдан бошлаб сотувдан олиб ташланган ёки бекор қилинган. Бу ҳақда Middle East Eye нашри авиакомпанияларнинг бронь қилиш тизимларини таҳлил қилган ҳолда хабар берди.

 

Қайд этилишича, АҚШнинг Эрон авиация секторига қарши янги санкциялари ортидан бундай чоралар кўрилган. Санкциялар АҚШда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлган самолётларнинг Эронга парвозлари учун ҳам хавф туғдириши мумкин.

 

THY томонидан бу борада ҳозирча расмий баёнот берилмаган. Middle East Eye маълумотига кўра, THY ва AJet тизимларида узоқ муддатли Эрон рейслари мавжуд эмас, Pegasus эса Эрон йўналишларини бронь қилиш тизимидан олиб ташлаган.

 

THY сайтида 2026 йил сентябридан 2027 йил февралигача Теҳрондан Туркиянинг айрим шаҳарлари томон мос рейслар кўрсатилмаяпти. Бироқ бронь тизимлари тез-тез янгиланиб туриши сабабли рейсларнинг бекор қилиниши қанча муддат давом этиши авиакомпанияларнинг расмий баёнотларидан кейин аниқ бўлиши мумкин.

 

АҚШ Молия вазирлиги 8 сентябрь куни Эрон авиация секторига қарши янги санкцияларни эълон қилган. Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси Эрон авиация секторини қўллаб-қувватлагани сабаб 36 нафар шахс ва ташкилотни санкциялар рўйхатига киритган. Улар орасида Эронда фаолият юритувчи 27 та авиакомпания ҳам бор.

 

АҚШ томони Эрон авиация тармоғидан қурол, ходимлар ва санкциялар доирасидаги технологияларни ташишда фойдаланилаётганини таъкидлаган. Шунингдек, Вашингтон Эроннинг учинчи давлатлар орқали АҚШда ишлаб чиқарилган самолётлар, эҳтиёт қисмлар ва технологияларга киришини чеклашни мақсад қилган.

 

Middle East Eye суҳбатлашган манбага кўра, бу чекловлар фақат Boeing каби АҚШда ишлаб чиқарилган самолётларга тааллуқли эмас. Airbus самолётларида ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар ва тизимлар мавжудлиги сабабли улар билан Эронга парвоз қилувчи авиакомпаниялар учун санкция ва экспорт назорати хавфи юзага келиши мумкин.

 

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.