Жаҳон

Туркияда Германиядан келган тўрт кишилик оила овқатдан заҳарланиб вафот этди

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Туркияда Германиядан келган тўрт кишилик оила овқатдан заҳарланиб вафот этди

 

Туркияда саёҳатда бўлган Германия фуқаролари — тўрт кишилик бир оиланинг заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди. Маҳаллий ва халқаро ОАВ хабарларига кўра, Истанбулга сафар қилган Божеклар оиласи озиқ-овқатдан заҳарланишдан сўнг шифохонага ётқизилган, аммо кўрилган тиббий ёрдамга қарамай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Маълумотларга кўра, Ҳамбург шаҳридан 9 ноябрь куни Истанбулга келган Сарват Божек (32 ёш), унинг турмуш ўртоғи Чиғдам Божек (27 ёш) ҳамда фарзандлари — 6 ёшли Муҳаммад ва 3 ёшли Масал Божеклар “Harbour Suites Old City” меҳмонхонасига жойлашган.

 

11 ноябрь куни оиланинг Ортакўй мавзесида кўча таомлари — мидия, колбаса, шўрва, товуқ гўшти ва бошқа таомларни истеъмол қилганидан сўнг уларнинг аҳволи ёмонлашган. Улар заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилган ва бирламчи ёрдамдан сўнг уйларига қайтарилган. Бироқ, меҳмонхонага қайтгач, уларнинг аҳволи яна оғирлашгани сабабли қайта шифохонага ётқизилган.

 

12 ноябрь куни икки нафар фарзанднинг ҳаёти сақлаб қолиб бўлмагани, кейинчалик, 14 ноябрь куни онанинг, орадан кўп ўтмай эса отанинг ҳам вафот этгани қайд этилди.

 

Мазкур фожиа юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

custom img

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австарлия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирди.

custom img

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Москва 2022 йил февралида бошланган урушдан буён учинчи бор шундай баёнот бермоқда.

custom img

Исроил ҳужумлари оқибатида Байрутда 7 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” Ливан жанубида Исроил қўшинларига қарши жанг қилмоқда.

custom img

Эрон билан уруш икки ёки уч ҳафтада тугаши мумкин — Трамп

Доналд Трамп Франция ва Буюк Британияни АҚШга ёрдам бермагани учун танқид қилди.

custom img

1918 йилда озарбайжонликларга қарши содир этилган геноцид қурбонлари хотирланмоқда

1918 йил 30 март ва 3 апрель кунлари оралиғида 70 мингдан ортиқ озарбайжонлик ўлдирилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Миллий дендрология боғида кўчат экди

Ўзбекистон бўйлаб 21 мингга яқин фуқаро 164 гектар майдонда кўчат экиш ишларида иштирок этди.

custom img

Қамчибек Ташиевнинг укаси қўлга олинди

У коррупцияда гумон қилинмоқда.

custom img

Россия ҳарбий самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Ан-26 енгил ҳарбий-транспорт самолёти бўлиб, ўртача масофаларга қўшин ва техникани ташиш учун мўлжалланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"