Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа берган маълумотга кўра, Амасра шаҳридаги конда юз берган портлашида 25 киши ҳалок бўлган. 11 киши эса шифокорлар назоратида.
«Афсуски, Батин провинциясида содир бўлган бахтсиз ҳодисада 25 киши ҳалок бўлди. 11 киши даволанмоқда. Улардан бирининг аҳволи оғир, 4 нафари жонлаштириш бўлимида. 6 нафар кончи самолётда Истанбул шаҳар касалхонасининг куйиш бўлимига етказилди», — дейилади вазирнинг ижтимоий тармоқдаги постида.


