1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Туркманистон Ўзбекистонга бепул тарзда суюлтирилган газ беради

Бу бўйича Туркманистон Президенти тегишли фармонга имзо чекди.

Туркманистон Ўзбекистонга бепул тарзда суюлтирилган газ беради

 

Туркманистон Президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади.

 

Фармон билан "Туркмангаз" давлат концернига тегишли ҳажмдаги суюлтирилган газни Ўзбекистонга ўтказиш топширилган. Хабарда айнан қанча ҳажмда газ ўтказилиши ҳақида маълумот берилмаган.

 

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда кузатилган газ билан боғлиқ муаммолар вақтида Туркманистон Ўзбекистонга 3 ойда жами 1,5 млрд куб метр табиий газ бериши юзасидан икки мамлакат ўртасида шартнома имзоланганди.

 

Бироқ мамлакат совуқ об-ҳаво туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга табиий газ экспортини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган ва 21 январда қайта тиклаган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика