1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

Туркманистон совуқ туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатганди.

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

 

Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» компанияси манбасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

 

Хабарга кўра, 21 январдан Туркманистон томони техник сабабларга кўра 12 январдан экспорти тўхтатиб қўйилган газни етказиб беришни тикламоқда. Туркманистон кунига 4,8 млн куб метр ҳажми билан қайта тиклаган.

 

"Ўзтрансгаз" маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб ушбу кўрсаткич 12,6 миллион куб метргача оширилган.

 

«Газ етказиб беришнинг кунлик ҳажми босқичма-босқич 16 млн куб метрга етказилади. Совуқ кунлар бошлангунча айнан шунча миқдорда газ етказиб берилар эди», – дея қайд этди компания.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика