Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳаммедовнинг Тожикистонга сафари бувисининг вафоти туфайли номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Туркманистонт Республикаси президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунингдек, 8 апрелга режалаштирилган Тожикистон ва Туркиманистон ишбилармонлари кенгаши ва 9 апрель куни ўтказилиши керак бўлган икки давлат тадбиркорлари бизнес-форуми ҳам қолдирилган.
Президентнинг ўзи 10-11 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳаммедовга телеграмма юбориб, ҳамдардлик билдирган.


