Ўзбекистон

Уч эгизак дунёга келган туғуруқхонада “свет” ўчгани айтилди

ССВ ҳолатга расмий изох берди.

Уч эгизак дунёга келган туғуруқхонада “свет” ўчгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда уч нафар эгизак муддатидан аввал туғилгани, бироқ уларни вакуумга солиш учун электр таъминоти йўқлиги айтилган видеолавҳа тарқалди. Ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, республикада жорий йил бошидан шу кунгача 8 289 аёл эгизак чақалоқни дунёга келтирган. Улардан 8 190 нафари икки, қолгани иккитадан кўп фарзанд кўрган. 

 

Ноябрь-декабрь ойларида уч эгизакдан иборат чақалоқлар Тўрткўл тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлими, Тошкент, Сирдарё, Навоий, Фарғона, Хоразм, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари перинатал марказлари ҳамда Республика перинатал марказида туғилган.

 

“Бироқ мазкур туғуруқ комплексларининг ҳеч бирида юқорида келтирилган даврда электр таъминотида узилишлар кузатилмаган. Қолаверса, шундай ҳолат юз берган тақдирда ҳам, перинатал марказлар автоном генераторлар билан тўлиқ таъминланган”, — дейилади хабарда.

 

Неонатологлар хулосасига кўра, видеолавҳада кўрсатилган ҳар уч чақалоқ ҳам фаол, тери ранглари пушти ҳамда барча белгилари халқаро қабул қилинган саломатлик мезонларига тўлиқ мос келади. Шу боис, улар вакуум аппаратида эмас, она бағрида бўлишлари зарур.

 

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"