1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина еврога ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Жараён ҳар томонлама сифатли тайёргарликни талаб қилади.

Украина еврога ўтиш масаласини кўриб чиқмоқда

Украина Миллий банки раҳбари Андрей Пишний мамлакат базавий валюта сифатида АҚШ долларидан воз кечиб, еврога ўтиш имконини ўрганишни бошлаганини маълум қилди. Бу қарор глобал савдо занжирларининг парчаланганлиги ва Украина билан Европа ўртасидаги алоқаларнинг мустаҳкамланиши фонида кўриб чиқилмоқда.

 

Реутерс маълумотларига кўра, бундай жараён мураккаб бўлиб, ҳар томонлама сифатли тайёргарликни талаб қилади. Пишнийнинг сўзларига кўра, ҳозирча Украина валюта бозорида долларнинг улуши устун бўлиб қолмоқда, бироқ кўплаб сегментларда евро билан операциялар улуши босқичма-босқич ошиб бормоқда.

 

Мутахассислар фикрича, агар Украина бу ўзгаришни амалга оширса, у молия бозорларига таъсир қилиши ва Европа Иттифоқи билан иқтисодий интеграцияни кучайтириши мумкин. Шу билан бирга, бу жараён бир неча йил давом этиши ва эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика