Украинадаги жангларда иштирок этаётган хорижликлар ҳақида маълумот берилди
Улар орасида 1 нафар ўзбекистонлик борлиги айтилмоқда.

Россия мудофаа вазирлиги Украина ҳаракат қилаётган ёлланма жангчилар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 24 февралдан буён Украина томонида жанг қилиш мақсадида 6956 хорижлик келган. Уларнинг 1956 нафари йўқ қилингани ва 1179 нафари ортга қайтиб кетгани айтилмоқда.
Шу билан бирга Россия томони бундан олдин 20 минг чет элликнинг жанг қилаётгани ҳақидаги хабарларни “мутлақо ёлғон” деб атаган.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Европа қитъасидан энг кўп Польша фуқаролари ёлланма жангчи сифатида кириб келган (1831 нафар). Шимолий Америкадан эса бу борада Канада етакчи (601нафар).
Бундан ташқари, МДҲ мамлакатлари фуқаролари ҳам Киев томонида уруш олиб бораётгани маълум қилинган. Улар орасида 1 нафар Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳам қайд этилган.
Аввалроқ Украина Россия билан музокараларда кучсиз позицияда эканини тан олганди.







