Жаҳон

Украинадаги можаро июнь охиригача тугаши мумкин — Зеленский

Украина президенти музокаралар янги босқичга чиққани ва уруш яқин ойлар ичида якунланиши эҳтимоли борлигини билдирди.

Украинадаги можаро июнь охиригача тугаши мумкин — Зеленский

 

Украинадаги можаро 2026 йил июнь ойи охирига қадар тугаши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Кипрнинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислиги очилиш маросимида маълум қилди, дея хабар бермоқда газета.ru.

 

Зеленскийнинг айтишича, Европадаги ҳамкорлар, шунингдек, АҚШ ва коалициянинг бошқа аъзолари билан олиб борилаётган музокаралар янги босқичга кўтарилган. Унинг таъкидлашича, уруш Кипрнинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислик муддати давомида якунланиши мумкин. Маълумки, Кипрнинг мазкур раислик муддати 30 июнда тугайди.

 

Шунингдек, Зеленский декабрь ойи охирида Фох Невс телеканалига берган интервьюсида украиналикларнинг 87 фоизи тинчлик тарафдори эканини, бироқ фуқароларнинг 85 фоизи Украина қўшинларининг Донбассдан олиб чиқилишига қарши эканини билдирган. Унинг сўзларига кўра, қўшинларни Донбассдан олиб чиқиш Украина учун “энг ёмон сценарий” бўлиб, мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солади ва жамият томонидан номақбул ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Украина президенти Владимир Зеленский, Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер ва Франция президенти Эммануэл Макрон Париж шаҳрида можаро якунланганидан сўнг Украинада кўп миллатли кучларни жойлаштириш бўйича декларацияни имзолаган. Бироқ мазкур масалада ҳар бир давлатнинг аниқ мажбуриятлари ҳозирча лойиҳа босқичида қолмоқда.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 15 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"