Спорт

Улуғбек Рашитов “йилнинг энг яхши эркак спортчиси” бўлди

Спортчининг ғалабаси дунё миқёсида эътироф этилди.

Улуғбек Рашитов “йилнинг энг яхши эркак спортчиси” бўлди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WT) 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун спортчилар ва мураббийларнинг овоз бериш натижаларини эълон қилди.

 

Овоз бериш натижаларига кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси номинациясида миллий терма жамоа аъзоси, икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов ғолиб бўлди.

 

Тақдирлаш маросими бугун Гонконгда давом этаётган пумсе бўйича Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтди. Унда чемпионимиз — Улуғбек Рашитов ҳам иштирок этиб, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бош котиби Сео Жеонгкангдан ўз совринини қабул қилиб олди.

 

Таъкидлаш лозим, бу ўзбек таэквондосининг Янги Ўзбекистонга келтирган янги ғалабасига айланди. Боиси, бунга қадар юқори натижаларга эришган спортчиларимиз дунё миқёсида эътироф этилмаган эди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.