Сиёсат

ЮНЕСКО сессияси доирасида Ўзбекистон ва Словакия Президентлари учрашди

Учрашувда Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

ЮНЕСКО сессияси доирасида Ўзбекистон ва Словакия Президентлари учрашди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Республикаси Президенти Петер Пелегрини ўртасида ики томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон билан Словакия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.

 

Ики давлат ўртасидаги барча даражадаги алмашинувлар ижобий суръатда давом этаётани, устувор йўналишларда ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётани қайд этилди. Жорий йилда сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани, ишбилармонлик алоқаларининг фаоллашгани ва қўшма корхоналар сонининг уч баравар кўпайгани таъкидланди.

 

Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини ошириш, шунингдек, муҳим тармокларда саноат кооперацияси лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистондан тўқимачилик, чарм, мева-сабзавот маҳсулотлари, Словакиядан каучук, автомобиллар учун бутловчи қисмлар, фармацевтика ва бошқа саноат товарлари етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олинди. Шу мақсада миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш, савдо уйларини очиш режалаштирилган.

 

Рақамлаштиришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, банкларнинг киберхавфсизлик мониторингини юритиш ва юк ташишларни кузатишнинг илғор тизимларини жорий этиш бўйича қўшма марказ ташкил этиш масаласи таклиф қилинди. Словакия бизнеси билан автомобил бутловчи қисмлар, тайёр сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлик билдирилди.

 

Гуманитар ва таълим алмашинувларини фаоллаштириш истиқболлари кўриб чиқилиб, 2026 йилда Братислава шаҳрида ики мамлакат ректорларининг биринчи форумини ўтказиш, туризм кўргазмалари ва ўзаро Туризм кунларини ташкил этиш таклиф қилинди. Тартибли меҳнат миграциясини йўлга қўйиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Нахчивондаги дрон ҳужуми масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон томони мазкур ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдириб, халқаро ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кувайт ва Қатар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги вазият кескинлиги ва ҳудуддаги хавфлар муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистон ва БАА етакчилари Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот давомида минтақада тинчликни сақлаш ва зиддиятларни дипломатик йўл билан ҳал этиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Бахтиёр Саидов Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқот давомида томонлар минтақадаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди

Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлат раҳбарига тантанали равишда топширди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"