Ўзбекистон

Урушнинг Зеленский имиджига таъсири

Бир йил давомида урфдан чиқмаган ҳарбий дресс-код

Урушнинг Зеленский имиджига таъсири

 

Россиянинг Украинага ҳужуми давомида Владимир Зеленский бутун дунёни лол қолдириб келмоқда.

 

Зеленский жаҳон рекордини ҳам ўрнатди: ҳеч бир президент фуқароларга ҳар куни мурожаат қилмаган. Владимир Зеленский бу билан қарийб 1 йил давомида шуғулланиб келади.

 

Украина президентининг видеомурожаатлари уруш хроникасига айланиб қолди. Улар мамлакат билан бир қаторда унинг президенти ҳам ўзгариб борганини кўрсатади.

 

Биринчи видео ҳужумга бир неча соат қолганда,  2022 йил 23 февралида ёзилган. Унда Зеленский ўз фуқароларидан ташқари россияликларга ҳам мурожаат қилиб, уларни норозиликка чақирган ва огоҳлантирган.

 

“Агар бизга ҳужум қилинса, агар бизнинг ҳаётимизни, озодлигимизни, болаларимиз ҳаётини тортиб олишга уринишса, биз ҳимояланамиз. Ҳужум эмас, ҳимоя қиламиз”, — деган у.

 

Бу Зеленскийнинг охирги марта соқоли олинган, костюм ва галстук билан ёзилган видеоси эди.

 

24 февралдан бери Влаlимир Зеленский ва Украина ҳукумати Киевда қолиб келмоқда, ҳатто Россия қўшинлари Киев атрофида бўлган пайтда ҳам улар ҳеч қаерга кетмади. Бу кўпчиликни, жумладан, РФ президенти Владимир Путинни ҳайратга солди. У Зеленский Украинанинг ғарбий ҳудудлари ёки чет элга кетиб қолишини кутганди. Бундай таклифлар ҳам янграган эди. Аммо Зеленский “менга такси эмас, қуроллар керак” деб жавоб берган. Айнан шу сўзлар чегара ортидан хайрихоҳлик ва фуқароларнинг жасоратини кўтарди.

 

Ҳужум бошланишидан олдин ғарб махсус хизматлари ва давлат раҳбарлари РФ ҳужумга тайёрланаётганини айтиб огоҳлантирганда ва элчихоналарини эвакуация қилганда Зеленский бу хабарларни танқид қилди. Кейинчалик у ваҳиманинг олдини олиш учун шундай қилганини айтган.

 

“Махсус операция”нинг биринчи кунида Зеленский тўқ яшил рангли курткада видео ёзган, шундан бери ҳарбий дресс-код унинг стилига айланган. Бутун дунё уни ҳарбий кийим ва 3 кунлик соқоли билан эслаб қолди, у расмий учрашувлар, газета-журналларнинг муқовасидаги расмлар, интервьюларга ҳам шу образига содиқ қолган ҳолда боради.

 

Ҳарбий даврда Украина президенти бўлгач, у энг яхши амаллайдиган иши — коммуникацияни танлади.

 

Камера унинг энг кучли қуролига айланди. У ҳар куни қисқа видеоларда пайдо бўлиб, фуқароларни руҳлантиради, тўғри сўзлар топиб гапиради.

 

Бундан ташқари, Зеленский тез-тез фронтга бориб, ҳарбийлар билан учрашади. У саҳналаштиришдан фойдаланмайди, балки урушдан реал тасвирлар олади.

 

Россия ҳаракатларидан олдин Зеленскийнинг рейтинги тушиб кетганди, аммо ўтган бир йилда кескин ошиб, 80-90 фоизга етди.

 

Нега рақиблари Зеленскийга жиддий қарамаган?

 

Владимир Зеленский худди “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) фильмидагидек сиёсий тажрибасиз Украина президенти бўлди. Президентликка номзоди қўйилишидан олдин Зеленский машҳур қизиқчи эди. Ўша даврда Россия президенти бўлган Дмитрий Медведевнинг Украинага ташрифи чоғида у саҳанада чиқиш қилган.

 

РФ раҳбарияти Зеленскийга жиддий қарамаганининг эҳтимолий сабаби ҳам шу.

 

У Россия билан яхши алоқада бўлиб, у ерда даромад топарди, Қрим аннекциясидан кейин ҳам Владимир рус тилида чиқишларини давом эттирган. Айрим украиналиклар уни бу учун кечира олмаган.

 

Аммо Россия ҳужуми ҳаммасини ўзгартирди.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"