1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Виниcиус Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

У Левандовскини ортда қолдирди

Виниcиус Ла Лиганинг март ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

 

Ла Лига март ойининг энг яхши футболчиси номинацияси ғолибини эълон қилди. Совринни учта ўйинда бешта гол урган "Реал Мадрид" вингери Виниcиус Жуниор қўлга киритди.

 

Бошқа номзодлар орасида Роберт Левандовски ("Барселона"), Браҳим Мендес (“Реал Соседад”), Александр Сорлот ("Вилярреал") ва Горка Гурусета ("Атлетик") бор эди.

 

23 ёшли Виниcиус Жуниор икки карра Испания чемпиони (2019/2020, 2021/2022), Чемпионлар лигаси (2021/2022), УЭФА Суперкубоги соҳиби (2022). У икки марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (2018, 2022), Бразилия терма жамоаси таркибида эса 2021 йилда Америка кубогида кумуш медални қўлга киритган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика