энг долзарб

Воитовнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири жорий йилнинг 13 декабрь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Унга доир иш 14 декабрь куни, соат 00:10 да, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилган.

Воитовнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

 

Маълум қилинишича, Азиз Воитов жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-модда (Ушлаб туриш асослари)си тартибида ушланган. Унга доир иш 14 декабрь куни, соат 00:10 да, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ёпиқ суд мажлисида кўрилган.

 

Собиқ вазир Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)си 3-қисми “а” банди ва 205-модда ( Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)си 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни қилганликда гумонланиб ушланган.

 

Билдирилишича, Воитов мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда 2022-2023 йилларда Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директорига “зудлик билан ва муаммосиз қарз ажратиб бериш тўғрисида” ноқонуний топшириқ берган. Бунинг оқибатида эса “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор талабига зид равишда бир неча тадбиркорлик субъектларига қарз маблағлари ноқонуний ажратилиб, давлатнинг 9,8 млрд сўм маблағи растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

 

Азиз Воитов юқоридаги ҳолатлар юзасидан жорий йилнинг 13 декабрь куни 167-модда (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)си 3-қисми “а” банди ва 205-модда ( Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш)си 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

 

Бош прокурор ўринбосари судга илтимоснома киритиб, гумон қилинувчи А.Воитов томонидан давлат ва жамият манфаатларига етказилган жуда кўп миқдордаги моддий зарар қопланмаганини, у очиқда қолган тақдирда дастлабки терговдан яшириниши, жиноий ҳаракатларни давом эттириши, гувоҳларни кўндириши ва далилларни йўқ қилиши мумкинлигини инобатга олиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни сўраган.

 

Суд Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасини қаноатлантирган ҳолда Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни лозим топган. Шунингдек, у ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.