1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Халқаро анжуманда табиий ечимлар ва яшил технологиялар муҳокама қилинди

Экологик барқарорлик ва иқлим ўзгаришига мослашув бўйича халқаро тажрибалар муҳокама марказида бўлди.

Халқаро анжуманда табиий ечимлар ва яшил технологиялар муҳокама қилинди

 

19–20 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети — Green Universityда “Экологик муаммоларнинг табиатга асосланган ечимлари” мавзусида ИИИ халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти ташаббуси билан ташкил этилди ҳамда давлат идоралари, жамоатчилик, халқаро ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, хорижий экспертларни бир майдонга жамлади.

 

Анжуманни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди. У ўз нутқида Ўзбекистон бугунги кунда иқлим ўзгариши, сув танқислиги, биохилма-хилликнинг қисқариши ва ҳаво ифлосланиши каби жиддий экологик муаммоларга дуч келаётганини таъкидлади. Шунингдек, 2025 йилнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилингани ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида кўкаламзорлаштириш, Оролбўйини тиклаш, яшил энергетикани кенгайтириш каби устувор вазифалар белгиланганига алоҳида урғу берилди.

 

Анжуманнинг ялпи ва шўба мажлисларида яшил иқтисодиёт, сув ва яйлов экотизимларини барқарор бошқариш, иқлим хавфларини камайтириш, сув тежовчи ва экологик инновацион технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро экспертлар табиатга асосланган ечимлар бўйича илғор тажрибалар билан ўртоқлашди. Икки кунлик анжуман экологик барқарорликни ошириш, илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгаришига мослашув бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика