Жаҳон

Халқаро жиноий суд Каховка ГЭСининг вайрон қилингани бўйича тергов бошлади

Суд вакиллари Херсон вилоятига етиб келган.

Халқаро жиноий суд Каховка ГЭСининг вайрон қилингани бўйича тергов бошлади

 

Гаага Халқаро жиноий суди вакиллари Каховка тўғони бузилишини текширишга киришди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди. Зеленскийнинг ўзи ҳам  тошқиндан жабр кўрган Херсон вилоятига етиб келган. Кеча Халқаро жиноий суд вакиллари Херсон вилоятига ташриф буюришди. Ҳодисанинг эртасиёқ Бош прокурор Гаага судига  ушбу воқеани тергов қилиш бўйича тегишли мурожаат юборган. Ва иш аллақачон бошланган. Ҳозир «Халқаро адолат вакиллари Россиянинг ушбу теракти оқибатларини ўз кўзлари билан кўришмоқда», – деди президент.

 

Зеленский  терговга ҳисса қўшишга ваъда берди.

 

«Барча ҳуқуқ-тартибот идораларимиз ва бошқа институтларимиз бу жараёнга имкон қадар жалб қилинган. Жабрланган ҳудудларда гувоҳларга, барча маълумотлар, далилларга тўлиқ кириш имкони берилади. Террорчи давлат учун тўлиқ ва адолатли жавобгарлик муҳим. Бу дунёда бундай ёвузликлар энди такрорланмаслиги учун зарурий шарт», деди у.

 

Маълумот учун: ГЭСнинг бузилиши билан боғлиқ ҳодисада Украина, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россияни айблади. Россия томони айбловларни инкор этиб келмоқда.

 

custom img

Россия армиясидаги хорижликлар: Украинадаги ҳарбий асирларнинг 10 фоизи чет эл фуқаролари

Улар орасида 55 та давлат вакиллари бор.

custom img

Дунё нон нархи ошишига тайёрланмоқда: буғдой нархи 40 фоизга кўтарилди

Бунга Қора денгиз орқали Россия ва Украинадан дон етказиб беришдаги узилишлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Франция Ғазо бўйича халқаро ҳамжамиятни танқид қилди: Канада ва Буюк Британия Фаластинни қўллаб-қувватлади

Канада бош вазири фаластинликларга тахминан 71 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратилишини эълон қилди.

custom img

“Нега Нью-Жерсини бермайсиз?”: Сурия президенти Трампга Нью-Жерсини Исроилга беришни таклиф қилди

Аш-Шараа Голан тепаликлари масаласида Трамп билан қилган ҳазилини Нью-Йоркдаги Атлантика Кенгаши тадбирида сўзлаб берди.

custom img

“БМТ кучли бўлиши керак”: Садир Жапаров БМТ ислоҳотини таклиф қилди

Қирғизистон президенти БМТ доирасида санкцияларни дастлабки кўриб чиқиш, мониторинг қилиш ва мунтазам қайта кўриб чиқишнинг ягона халқаро механизмини яратишни таклифларини илгари сурди.

custom img

Қимматбаҳо совғалар иши: Жанубий Кореяда собиқ биринчи хонимнинг қамоқ жазоси қисқартирилди

Ким Геон Хи қимматбаҳо совғаларни мансаб тайинловлари ва бошқа хизматлар эвазига олганликда айбланган.

custom img

Трамп режаси: АҚШ, Дания ва Гренландия келишув имзолади

Келишув АҚШнинг Гренландиядаги ҳарбий инфратузилмасини кенгайтириш имконини беради.

custom img

Можаро қишдан олдин тугаши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина раҳбарлари билан яқиндан ишлаётганини маълум қилиб, можаро бўйича келишувга эришилишига умид билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"