Халқаро космик станциясида илк бор спорт мусобақаси ўтказилди
Халқаро космик станциясида илк бор "Космик Олимпия ўйинлари" ўтказилди. Бу ҳақда франциялик астронавт Тома Песке ўз Twitter саҳифасида эълон қилди.


Унинг сўзларига кўра, "турнирда" 4 та йўналиш бўлиб, унда 7 атлет қатнашган. Улар икки жамоага бўлинишган.
"Полсиз эркин дастурда" россиялик Петр Дубров ғолиб бўлди: у машқларни ҳеч қаерга тегмасдан бажарган.
Кейинги спорт тури — «қўлсиз гандбол” қоидасига кўра, космонавтлар шарни фақат нафаслари ёрдамида дарвозага киритишга ҳаракат қилишди.
Космонавтлар "Космик Олимпия ўйинлари" доирасида синхрон сузиш ва вазнсизликда отиш бўйича ҳам беллашдилар.
Шарофат Маҳмудова







