1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Халқаро олимпия қўмитаси президенти сайлови санаси қачон бўлиши маълум қилинди

ХОҚ матбуот хизмати номзодлар рўйхатини ҳам эълон қилди.

Халқаро олимпия қўмитаси президенти сайлови санаси қачон бўлиши маълум қилинди

 

2025 йилнинг 20 март куни Грецияда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти сайлови ўтказилади. Жаҳондаги энг йирик спорт ташкилоти раҳбарлиги учун етти номзод ўртасида кураш кечади. ХОҚ матбуот хизмати номзодлар рўйхатини эълон қилди:

 

  • Себастян Коу ( World Athletics раҳбари);

  • Хуан Антонио Самаранч-кичик (ХОҚ вице-президенти);

  • Давид Лапартен (Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари);

  • Файсал ибн Ҳусайн (Иордания шаҳзодаси, ХОҚ ижроқўми аъзоси);

  • Кирсти Ковентри (ХОҚ ижроқўми аъзоси, сузиш бўйича икки карра олимпия чемпиони);

  • Ёҳан Элиаш (Халқаро чанғи спорти федерацияси раҳбари);

  • Моринари Ватанабе (Халқаро гимнастика федерацияси раҳбари).

 

Юқоридаги номзодлар Гресияда 18–21 март кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро олимпия қўмитасининг 114-сессияси доирасидаги сайловда президентлик учун курашади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика