Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Халқаро Ўзбеклар кунини белгилаш таклифи маъқулланди. Бу ташаббусни АҚШдаги Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқов хориждаги ватандошлар илтимосини президентга етказиш орқали илгари сурди.
Йиғилишда давлат раҳбари АҚШда, хусусан Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида маҳалла ва чойхоналар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Президентнинг сўзларига кўра, бу лойиҳалар ватандошлар учун қулай макон яратиб, уларнинг ғурур-ифтихорини оширади.
Фурқат Сидиқовнинг қайд этишича, у Ўзбекистон элчиси сифатида охирги икки йил ичида АҚШ раҳбарлари ва конгрессменлар билан самарали мулоқот олиб бориб, 2000 та иш ўринлари яратилди, шунингдек, тўртта савдо уйи очилди. Шу билан бирга, Халқаро Ўзбеклар кунини бутун дунёда элчихоналар орқали нишонлаш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, Сидиқов Америка компаниялари Ўзбекистоннинг IT-парклари ва IT-компаниялари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Ушбу ташаббус хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон маданиятини глобал майдонда тарғиб қилишга хизмат қилади.


