Хитойда экскаватор ёрдамида Буюк Хитой деворини тешиб ўтган эркак ва аёл ҳибсга олинди. Улар иш йўлини қисқартириш мақсадида жиноят содир этишган.
Маълум бўлишича, буни 38 ёшли Чжен исмли фуқаро ва унинг 55 ёшли севгилиси Ванг амалга оширган. Улар Буюк Хитой девори яқинидаги қурилиш майдончасида ишлаган.
Қурилиш майдони бузғунчиларга узоқлик қилган.
Шунинг учун улар девор орқали ўтишга қарор қилишди ва шу билан иш жойларига борадиган йўлни қисқартиришди.
Қўлга олинганларга маданий ёдгорликни йўқ қилиш айби қўйилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари тарихий бино тузатиб бўлмайдиган зарар кўрганини қайд этди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси.


