1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитой Ғазога 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатади

Си Сзинпинг Франция Президенти билан Пекинда бўлган учрашувдан сўнг бу ҳақда маълум қилди.

Хитой Ғазога 100 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатади

Пекинда Франция Президенти Эммануэл Макрон билан учрашганидан сўнг матбуот анжуманида сўзлаган Хитой Президенти Си Жинпинг Ғазо секторидаги инсонпарварлик инқирозини енгиллаштириш ва қайта тиклаш ишлари учун Фаластинликларга 100 миллион долларлик ёрдам ажратилишини маълум қилди.

 

Си Жинпингнинг таъкидлашича, ушбу маблағ инсонпарварлик вазифаларини бажариш, зарурий ёрдам етказиш ва Ғазода инфраструктурани тиклаш ишларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

 

Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари шунингдек, минтақавий тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика