Жаҳон

Хитой Толибондан ўз фуқароларининг ўлими бўйича тергов талаб қилди

Ноябрь–декабрь ойларида Тожикистон ҳудудида содир бўлган икки қуролли ҳужумда жами беш нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган.

Хитой Толибондан ўз фуқароларининг ўлими бўйича тергов талаб қилди

 

Хитой Халқ Республикаси Толибон ҳукуматидан Тожикистон-Афғонистон чегарасида ўз фуқароларининг ўлимига олиб келган қуролли ҳужумлар юзасидан тўлиқ ва шаффоф тергов ўтказишни расмий равишда талаб қилди. Бу ҳақда 10 декабрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Афғонистондаги вазиятга бағишланган йиғилишида Хитойнинг БМТдаги элчиси Фу Кунг маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ноябрь ойининг охири — декабрь бошида Тожикистоннинг чегара ҳудудларида Афғонистон томонидан кириб келган қуролли шахслар томонидан икки маротаба ҳужум содир этилган. Ҳужумлар оқибатида қурилиш майдончаларида ишлаётган жами беш нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган, яна беш нафари яраланган.

 

Биринчи ҳужум 26 ноябрга ўтар кечаси Хатлон вилоятининг Шамсиддин-Шохин туманида содир бўлган. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, қуролли гуруҳ хитойлик ишчилар жойлашган лагерга бостириб кирган ва уч нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган.

 

Иккинчи ҳодиса 30 ноябрь куни соат 18:45 атрофида Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Дарваз туманидаги Шодак қишлоғида қайд этилган. Ҳужумчилар Афғонистоннинг Бадахшон вилоятидан Тожикистон ҳудудига ўтиб, қурилиш ишчиларига қарата ўт очган. Натижада икки Хитой фуқароси ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.

 

Фу Кунг ўз нутқида Хитой фуқароларининг ўлдирилишини кескин қоралаб, буни минтақавий хавфсизлик учун жиддий таҳдид деб баҳолади. У Тожикистон ва Толибонни чегара хавфсизлигини кучайтиришга, бундай ҳужумларни олдини олиш учун қўшимча чоралар кўришга чақирди. Шунингдек, Пекин минтақа давлатлари билан барқарорликни таъминлаш борасида ҳамкорликка тайёрлигини қайд этди.

custom img

Озарбайжон суверенитети муҳокама қилинмайди — Озарбайжон ТИВ

Путин ва Пашинян Қорабоғ Озарбайжонга тегишли эканини сўроқ остига олди.

custom img

АҚШ Эронга қарши урушда нечта самолёт йўқотгани маълум қилинди

Самолёт ҳалокатлари оқибатида жами 6 нафар экипаж аъзоси вафот этган.

custom img

Азов денгизида буғдой ортилган кема ҳалокатга учради

Кемага дронлар зарба бергани айтилмоқда.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди 12 апрелгача ёпиқ қолишини режалаштирмоқда

Фақат давлат, ҳарбий ва тиббий рейсларга истисно берилиши мумкин.

custom img

Доғистонда кучли ёмғир сабаб уч қаватли бино қулаб тушди

Сув тошқинлари Махачкала ва Дербент шаҳарларида жиддий талафотларга сабаб бўлиб, аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг нефть-газ инфратузилмаларига зарба берди

БАА, Баҳрайн ва Қувайтдаги айрим нефть-газ объектлари ҳамда заводлар дрон ва ракета зарбалари билан нишонга олинган.

custom img

Қувайтда Эрон томонидан вазирлик биносига дрон ҳужуми уюштирилди

Ҳужум натижасида Молия вазирлиги биносига моддий зарар етган, шунингдек, мамлакатдаги иккита электр ва сув таъминоти станцияси шикастланган.

custom img

Эрон Ироқ кемаларига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Чекловлар фақат душман давлатлар кемаларига нисбатан қўлланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"