Жаҳон

Хитойда балиқ етиштириладиган улкан кема қурилмоқда

Кема Сариқ денгизда иш бошлаши кутилмоқда.

Хитойда балиқ етиштириладиган улкан кема қурилмоқда

Хитойда лосось балиқларини етиштириш учун мўлжалланган дунёдаги илк сузувчи балиқчилик кемаси қурилмоқда. Ушбу улкан кема 2025 йил июнь ойида топширилиши режалаштирилган.

 

Su Hai №1 номли кема Гуанчжоу шаҳридаги Huangpu Wenchong Shipyard кемасозлик заводида қурилмоқда. Узунлиги 250 метрга яқин бу лойиҳа 600 миллион юанга (тахминан 83,6 миллион АҚШ долларига) тушмоқда. Буюртмачи — Jiangsu Lianshen Marine Technology компаниясига кўра, кема йилига 8 000 тоннагача лосось балиқларини етиштириш имкониятига эга бўлади.

 

Сузувчи ферма анъанавий денгиз балиқчилик иншоотларидан фарқли равишда, тайфунлар ёки сувдаги зарарли ўсимликлар гуллаши ҳолатида хавфсиз ҳудудга кўчиб ўта олади. Бундан ташқари, балиқларни қайта ишлаш учун барча зарур ускуналар кеманинг ўзига жойлаштирилади.

 

Бугунги кунда Хитой лосось эҳтиёжининг 80 фоизини импорт орқали қоплайди. 2023 йилда мамлакат Норвегия ва Чилидан 100 минг тоннадан ортиқ лосось импорт қилган. Мутахассислар фикрича, 2030 йилга келиб бу рақам 200 минг тоннага етиши мумкин.

 

Сариқ денгизда иш бошлаши кутилаётган ушбу кема Хитойнинг ички бозор талабини ўз кучи билан таъминлашга хизмат қилади.

custom img

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Спорт вазирининг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва уруш ҳолати мусобақага тайёргарликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

custom img

Трамп Путиннинг Эрон уранини Россияга кўчириш таклифини рад этди

Мазкур таклиф АҚШ-Исроил ва Эрон урушини якунлаш бўйича келишувнинг бир қисми сифатида кўрилган.

custom img

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

custom img

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

custom img

Эрон билан уруш мен уни якунланишини ҳис қилганимда тугайди — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон билан урушнинг аниқ тугаш муддатини белгиламади.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"