1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Хитойда тарихий бино роботлар ёрдамида кўчирилди

7500 тонналик иншоот 432 та робот оёқ билан ҳаракатлантирилган.

Хитойда тарихий бино роботлар ёрдамида кўчирилди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида 1920–1930 йилларда қурилган тарихий бино 432 та “робот оёқлари” ёрдамида бошқа жойга кўчирилди. Иншоотнинг умумий оғирлиги 7500 тоннани ташкил қилади.

 

Бино кунига 10 метрга ҳаракатланиб, бир неча кун ичида янги манзилга етказилган. Бу технологик ечим орқали бинонинг асл шакли ва бутунлиги сақлаб қолинган. Ҳаракатни махсус синхрон ишлайдиган кичик роботлар амалга оширган.

 

Бино Шанхайда қурилиши режалаштирилган янги метро линияси йўлига тўғри келгани сабабли кўчирилган. Маҳаллий ҳукумат бу орқали маданий меросни сақлаб қолиш ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришни бирлаштиришга ҳаракат қилганини билдирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика