Хитойни бирлаштириш барчамизнинг вазифамиз- Си Цзиньпин
Хитой раиси “Бир давлат, икки тизим” моделини тарғиб қилишга чақирди.

Хитой мамлакатни бирлаштиришга эришиши керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин 14-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши 1-сессиясининг якуний йиғилишида сўзлаган нутқида.
“Биз “Бир давлат, икки тизим” моделини ва ватанни бирлаштиришнинг буюк мақсадини қатъий тарғиб қилишимиз керак. Кучли мамлакат қуриш Гонконг ва Макаонинг узоқ муддатли фаровонлиги ҳамда барқарорлигидан ажралмасдир (Гонконг ва Макао —Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари — таҳририят изоҳи). Ватанни тўлиқ бирлаштиришни амалга ошириш барча хитойлик ўғил-қизларнинг умумий истаги ва миллий тикланишнинг маъносидир”, — деди Хитой етакчиси.
Пекин “Тайван бўғозининг ҳар икки томонидаги муносабатларни тинч йўл билан ривожлантиришга интилади ва ташқи аралашув ва сепаратизмга қарши туради”, — дея қўшимча қилди у.
Маълумот учун: Тайван 1949 йилда Хитойдан мустақил бошқариб келинади. Пекин оролни ўз ҳудуди деб билади. Тайбэй эса ХХР таклиф қилган “Бир давлат, икки тизим” моделини рад этади.







