1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда тезкор вакилнинг ўзи тезкор тадбирда 30 минг доллар билан қўлга тушди

Шунингдек, Фарғонада 3 гектар ерни 115 миллион сўмга ноқонуний сотмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Хоразмда тезкор вакилнинг ўзи тезкор тадбирда 30 минг доллар билан қўлга тушди

Хоразм вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Хива шаҳри ҳудудида жойлашган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун рухсат олиб беришни ваъда қилган мансабдор шахс ушланди.

 

Аниқланишича, Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати катта тезкор вакили ушбу масалада ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Мазкур шахс Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Шунингдек, Фарғона вилоятида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Бувайда туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс 2006 йилда туғилган таниши билан олдиндан тил бириктириб, ўзлари ва яна 14 нафар ёшга деҳқончилик фаолияти учун давлат томонидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган жами 3 гектар ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

 

Улар ушбу ноқонуний хизмат эвазига 115 миллион сўм талаб қилиб, 9 500 АҚШ доллари ҳамда 700 минг сўмни олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди. Натижада уларнинг ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.

 

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ҳамда 229–6-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика