Хоразмда 3 млрдлик газ ўғирланди
Фермер яширин йўллар билан ундан ноқонуний фойдаланиб келган.

Хоразмлик фермер табиий газни ўғирлаб давлатга 3 млрд 374 млн сўмлик зарар етказди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Урганч туманида жойлашган “м” фермер хўжалиги ўзига қарашли бинода яширин йўллар билан қўшимча тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 374 млн сўм (2 млн 249 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.







