Ўзбекистон

Хоразмда Миллий гвардия ходимлари бозорчиларга куч ишлатгани айтилди

Ҳолат бўйича ҳокимлик расмий муносабат билдирди.

Хоразмда Миллий гвардия ходимлари бозорчиларга куч ишлатгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда Хоразм вилояти Урганч дехқон бозорида 4 июнь куни Миллий гвардия ходимлари она ва қизга куч ишлатиб, уриб олиб кетгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. 


Аниқланишича, шу куни дехқон бозори ёнидаги 5 блок савдо расталари олдида фуқаро М. Р. ва А. Ж. лар ўртасида жанжал юзага келган. Уни эшитган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари тезда воқеа жойига етиб борган. Миллий гвардия хизматчилари жанжални олдини олиб, фуқаро М. Р. ни воқеа жойидан кетказаётганда фуқаро А. Ж. ва унинг опаси Р. Ж. ларнинг жаҳли чиққан ва ходимларга бақириб, уларни ҳақорат қилган.

 

Шундан сўнг ушбу фуқароларни тинчлантириш мақсадида бозор ҳудудидаги 16-сонли таянч пунктига олиб келинган. Бу ерда ўзига нисбатан куч ишлатилганидан норози бўлган фуқаролар А. Ж. ва Р. Ж. лар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига фаол қаршилик кўрсатиб, шовқин кўтарган ва ҳолатни ўзларининг қўл телефонига тасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоқларига тарқатган. 


Дастдабки текширув маълумотларига кўра, ушбу фуқароларга Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан тан жароҳати етказиш ҳолатлари аниқланмаган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Самарқандда ҳокимлар делегацияни “оилавий сафар”га айлантиргани аниқланди

Ҳокимнинг хотини, ўғли, ҳайдовчиси ва бошқа умуман алоқаси бўлмаган шахслар хорижий хизмат сафарига юборилган.

custom img

Эрондаги ўзбекстонликлар Туркманистон орқали эвакуация қилинади

Асосий йиғилиш жойи Серахш шаҳри бўлиб, дипломатик миссия ходимлари фуқароларни кутиб олиб, хавфсиз ташишни таъминлайди.

custom img

Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди

Қидирув давомида 49,9 кг синтетик наркотиклар ва 48 литр прекурсорлар топилди.

custom img

Ким Эрон, кимлар АҚШ-Исроил томонда?

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қилган ҳужуми ҳали ҳам давом этмоқда. Уруш янги босқичга кирди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон фуқароларини Форс кўрфази давлатларидан эвакуация қилишни буюрди

Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейсларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилди.

custom img

Тошкент ва Наманганда 33,4 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори савдоси билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.

custom img

Prix Versailles Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси марказини 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритди

Марказ учта олий халқаро унвонларидан бирига даъвогар сифатида ҳам тан олинди.

custom img

Доҳа аэропортида қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилаётгани маълум қилинди

28 феврал куни Қатар ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилгани туфайли Тошкентга қайтаётган 48 нафар Ўзбекистон фуқароси аэропортда қолиб кетган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"