Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ажримига асосан ундирувчи банк фойдасига қарздор Р.О.га тегишли бўлган, гаров мулки ҳисобланган "Malibu 2" русумли автомашинани хатлаш белгиланган.
Ижро ҳужжати Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида "Malibu 2" автомашинаси Хонқа туманида жойлашган автосервисдан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.


