Ўзбекистон

Хоразмда халқаро этноспорт фестивали старт олди

Фестиваль доирасида 63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи иштирок этади.

Хоразмда халқаро этноспорт фестивали старт олди

 

Хивада 7-10 сентябрь кунлари халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтади. Спортчилар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Миср, Россия, Беларус, Эрон, Покистон, Исроил, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Канада, Грузия вакиллари бор.

 

Бугун халқаро фестиваль бошланди, дея хабар берди Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги. Унда иштирок этаётган спортчилар бир қатор спорт турлари бўйича ўзаро куч синашади.

 

63 давлатдан 1800 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, улар оммавий кураш, баҳодирлар ўйинлари, тош кўтариш, камондан отиш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари ва бошқа спорт турлари бўйича ўзаро куч синашади.

 

Хусусан, Ўзбекистон Миллий гвардияси фестивалда от спорти ўйинлари ҳамда камондан отиш спорт тури бўйича маҳорат дарсларини намойиш этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Хоразмда халқаро этноспорт фестивали старт олди