Жаҳон

Яманда уруш давом этади: душман томонлардан бири ярашув келишувини узайтирмади

Ярашув апрелдан буён давом этаётганди.

Яманда уруш давом этади: душман томонлардан бири ярашув келишувини узайтирмади

 

Ямандаги низолашаётган томонлар 2 октябрда якунланадиган ярашув режимини узайтиришга келиша олмади. Бу ҳақда бмт махсус вакили Ханс Грундберг маълум қилди

 

Ярашув шартларидан бири хусийларнинг БАА ва Саудия Арабистони нефть объектларига ҳужум қилишдан ўзини тийиши ҳисобланади. Аммо улар бунга рози бўлмаган.

 

"Агар Саудия Арабистони ва Амирликлар Яман халқини табиий бойликларидан маҳрум қилишда давом этса, бизнинг қуролли кучлар ҳам бу давлатларни бойликлардан маҳрум қилишга қодир. Ҳамма нарса бўлиши мумкин", — дейилади хусийлар баёнотида.

 

БМТ махсус вакили ярашув яна олти ойга узайтирилмаганидан афсус билдирди. У бунга эришиш учун барча томонлар билан ишлашни давом эттиришини таъкидлаган.

 

Яманда ярашувга 2 апрель куни эришилганди. Унга кўра, халқаро коалиция хусийларга зарба беришдан, хусийлар ўз навбатида БАА ва Саудия Арабистони ҳудудига ҳужум уюштиришдан тийилишга келишиб олганди. Хусийлар мамлакат ҳудудининг 20 фоизини назорат қилса-да, бу ерда 80 фоиз аҳоли яшайди.

 

Яманда фуқаролар уруши 2014 йилдан буён давом этади. Бу дунёдаги энг йирик гуманитар ҳалокатни келтириб чиқарди.

custom img

Эронга нисбатан ядровий қурол ишлатилмайди — Трамп

АҚШ президенти зарур бўлган тақдирда анъанавий ҳарбий воситалар орқали мақсадларга эриша олишини таъкидлади.

custom img

АҚШдаги радио дастурда Ҳиндистон “дўзах”га қиёсланди

Доналд Трамп ушбу дастур стенограммасини эълон қилгани юзасидан Ҳиндистон норозилик билдирди.

custom img

Мадридда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди

Форумда Осиё, Европа Иттифоқи ва Лотин Америкасидан 70 дан ортиқ илмий ҳамжамият вакиллари, тадқиқотчилар, маданият арбоблари, дипломатлар ва мутахассислар иштирок этди.

custom img

Россия Президенти йирик шаҳарларда мобил интернет ишининг чекланиши бўйича изоҳ берди

Влaдимир Путин мамлакатда кузатилаётган интернет узилишлари хавфсизлик сабабларига кўра жорий этилаётганини айтди.

custom img

Ливан ва Исроил ўртасидаги сулҳ уч ҳафтага узайтирилди

“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи вакили ҳам сулҳни давом эттириш тарафдори эканини, лекин бу Исроилнинг келишувга қанчалик риоя қилишига боғлиқлигини билдирди.

custom img

Ҳормуз бўғозида мина тозалаш ишлари уч баробар тезлаштирилди — Трамп

АҚШ президенти ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берган.

custom img

АҚШ НАТОдаги “яхши” ва “ёмон” иттифоқчиларни ажратмоқда — Politico

Оқ уй Эрон бўйича позициясини қўлламаган НАТО давлатларига нисбатан чоралар кўриш вариантларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Украина фронтдаги аскарларнинг 30 фоизини жанговар роботлар билан алмаштирмоқчи

Mарт ойининг ўзида роботлаштирилган комплекслар фронтда логистика ва эвакуация бўйича 9 мингдан ортиқ вазифани бажарган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"