Ўзгидромет 26 декабрь соат 20.00 дан 27 декабрь соат 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. Устюртда кечаси 13-18 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Водий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


