Нукусда Спорт гимнастикаси бўйича республика мактаби ўз фаолиятини бошлади. Бу спортнинг гимнастика турларини ривожлантириш бўйича давлат дастурини амалга оширишдаги муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.
“Ишончим комил, янги мактаб ёшларнинг профессионал спорт билан шуғулланиш имкониятларини кенгайтиради, иқтидорли гимнастикачиларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашади ҳамда юртимизда кучли спорт захирасини шакллантиради. Бу эса, ўз навбатида, миллий гимнастиканинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади”, – деб ёзди Саида Мирзиёева.
Янги мактабнинг очилиши ёш спортчилар учун профессионал тайёргарликни кучайтириш, иқтидорли гимнастикачиларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, бу лойиҳа юртимизда спорт захирасини мустаҳкамлаш ва миллий гимнастиканинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилади.


