Хабарга кўра, 31 декабрдан 4 январгача дам олиш кунлари этиб белгиланганлиги сабабли, банк карталари орқали пенсия олувчи фуқароларга январ ойи пенсия тўловлари 5 январ кунидан бошлаб юкланади.
Маълум қилинишича, “2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун билан Пенсия жамғармасининг 2026 йил учун харажатлари тасдиқланганини инобатга олган ҳолда, пластик карталар орқали амалга ошириладиган пенсия тўловлари белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Шунингдек, пенсияни нақд шаклда олувчи фуқароларга тўловлар Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан 27 январгача график асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали ёки фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб берилади.


