Япония мудофаа харажатларини оширмоқчи. 2024-молия йилида бунга 52 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратилади. Мудофаа вазирлиги бундан 6 млрд маблағни қурол-яроғ, жумладан, кема-ҳаво классидаги ракеталарга сарфлашни режалаштирган.
2027 йилга келиб мудофаа харажатлари мамлакат ЯИМнинг 2 фоизига етиши режалаштирилган. Шу йўл билан Япония мудофаа харажатлари бўйича АҚШ ва Хитойдан сўнг учинчи ўринга чиқади.


