“Ерни ҳафта охирига келиб кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди”, - дея хабар берди Meteoagent нашри.
19-21 февраль кунлари К-индексида 4 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 22-28 февралгача К-индексида 3 даражада яна бир магнит тўлқини кузатилади. К-индекси геомагнит фаолликни тавсифлайди ва 3 соатлик интервалда Ер магнит майдонининг нормадан четланишини билдиради.
Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
бош айланиши ва бош оғриғи;
уйқу бузилиши;
диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
қон босимнинг бузилиши;
сурункали касалликларнинг кучайиши;
оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
ҳолсизлик ҳисси.


