Ўзбекистон

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Уларнинг 2 таси Қуйи Чирчиқ, 5 таси Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган.

Янги Тошкент аэропорти қурилиши муносабати билан  7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига кўра, Қуйи Чирчиқ туманидаги Сергели маҳалласида жойлашган «Сергели болалар» ва «Корейс» қабристонлари кўчирилади.

 

Ўрта Чирчиқ туманидаги Янгийўл маҳалласида жойлашган «Сувон бағиш», «Қудойқул» мусулмон қабристонлари, «Қудойқул» ва «Сариқтепа» корейс қабристонлари ҳамда «Борис» рус христиан қабристони ҳам кўчирилиши белгиланган.

 

Қайд этилишича, мазкур қабристонларда дафн ишлари узоқ йиллар аввал тўхтатилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2026 йил 10 апрелда берган хулосада марҳумларнинг жасадлари тупроққа айланган бўлиши эҳтимоли мавжуд қабристон ҳудудларидан белгиланган тартибда фойдаланиш мумкинлигини билдирган.

 

Қабрларни очиш вақтида суяк қолдиқлари аниқланган тақдирда, улар эҳтиёткорлик билан йиғилиб, бошқа қабристонларга қайта дафн этилади.

 

Бундан ташқари, қарорга кўра, «Сергели болалар» қабристонидан эксгумация қилинган қабрлар «Шардара», «Корейс» қабристонидан чиқарилган қолдиқлар эса Сергели маҳалласидаги рус-корейс қабристонига кўчирилади.

 

«Сувон бағиш» ва «Қудойқул» мусулмон қабристонларидан эксгумация қилинган қабрлар Янгийўл маҳалласидаги «Зайнаб она» қабристонига қайта дафн этилади.

 

«Қудойқул» ва «Сариқтепа» корейс қабристонлари ҳамда «Борис» рус христиан қабристонидан эксгумация қилинган қолдиқлар эса Тараққиёт маҳалласидаги корейс қабристонига кўчирилади.

 

Қайта дафн қилиш ишлари диний урф-одатларга мувофиқ, шунингдек, санитария-эпидемиология, экологик, архитектура ва жамоатчилик талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

custom img

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

custom img

Уй-жой ва мерос: етим болалар ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Янги қонун билан васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликка муҳим ўзгартишлар киритилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева “Ўзбекфилм” киностудиясини ривожлантириш бўйича режаларини маълум қилди

Саида Мирзиёева Абу Али ибн Синонинг болалиги ҳақидаги тарихий фильм суратга олинаётган майдонда ҳам бўлди.

custom img

Тошкентда МИБ орқали болалар онасига қайтарилди

Шу тариқа суд ҳужжатида белгиланган талаблар амалда бажарилиб, ижро иши якунланган.

custom img

Янги Тошкентнинг эртанги куни ўзимизга боғлиқ — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёнлари билан танишиб, тадбиркорларни ҳудудга сармоя киритиш, қурилиш ва бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга чақирди.

custom img

“Туркий дунё маданиятига қўшган ҳиссаси учун”: Озодбек Назарбеков халқаро мукофотга лойиқ кўрилди

Тақдирлаш маросими 26 сентябрь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтади.

custom img

Маккага дрон ҳужуми: Ўзбекистон ТИВ ҳужумга уринишни кескин қоралади

Вазирлик Саудия Арабистони билан бирдамлигини билдириб, барча томонларни вазминликка ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.

custom img

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак — Саида Мирзиёева

Шайхонтоҳур туманида барпо этилиши режалаштирилган янги истироҳат боғи ҳудудида кўл, кўкаламзор майдонлар ва дам олиш учун зарур шароитлар яратилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"