Ўзбекистон

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тизим смарт камералар ва Face ID технологияси орқали ўқувчиларнинг дарсдаги иштирокини автоматик қайд этади.

Давоматни сунъий интеллект назорат қилади: Тошкентдаги 26 та мактабда янги тизим синовдан ўтказилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазиятлар марказида пойтахт мактабларида давоматни назорат қилиш ва дарс қолдириш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда “SI Davomat” тизимининг ишлаш механизми ва Сергели туманидаги синов натижалари муҳокама қилинган.

 

Тизим орқали ўқувчи сабабсиз дарс қолдирган тақдирда, унинг ота-онасига SMS-хабарнома юборилади. Мазкур маълумот мактаб директори, профилактика инспектори, Миллий гвардия ходими ҳамда маҳалла вакилларига ҳам автоматик етказилади.

 

“SI Davomat”нинг имкониятлари фақат давоматни қайд этиш билан чекланмайди. Тизимдаги нутқни таҳлил қилувчи модуллар орқали ўқувчиларнинг дарсдаги фаоллиги ва мавзуга қизиқиши, шунингдек, ўқитувчининг дарсни олиб бориш маҳорати ва машғулот сифати каби кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконияти кўзда тутилган.

 

Ушбу маълумотлар методистлар томонидан ўрганилиб, баҳолаб борилади. Таҳлил натижаларига кўра таълим сифатини ошириш, шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчиларни рағбатлантириш ёки тегишли чораларни қўллаш механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳозирда тизим Сергели туманидаги 26 та мактабда синовдан ўтказилмоқда. Мазкур мактабларда жами 446 та смарт камера ўрнатилган.

 

“SI Davomat” “ERP Maktab” ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED тизимлари билан интеграция қилинган. Бу орқали ўқувчининг касаллиги сабабли дарсга келмагани билан сабабсиз дарс қолдирган ҳолатларни фарқлаш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, мактаблар давомат кўрсаткичларига қараб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади.

 

Сергели туманидаги синов натижалари асосида “SI Davomat” тизимини Тошкент шаҳридаги бошқа умумтаълим мактабларида ҳам босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.