Ер 2032 йилда улкан астероид билан тўқнашиши мумкин
Мутахассислар тўқнашув эҳтимолини баҳолашди.

“2024 YR4” улкан астероиди 2032 йил 22 декабрда ер билан тўқнашиши мумкин. Унинг кенглиги тахминан 60 метрни ташкил этади, бу футбол майдонининг ярмига тенг.
Таъкидланишича, ушбу астероид ўз ўлчамидаги объект учун кузатилган энг юқори тўқнашув хавфларидан биридир. Унга Турин хавф шкаласи бўйича учта рейтинг берилди. Ушбу рейтинг астрономлар томонидан фаол кузатувни талаб қиладиган яқин ёдашувни англатади.
Бироқ, мутахассислар одамларни ҳали ташвишланмасликка чақирмоқда. Тўқнашув эҳтимоли ҳали жуда паст ва энг катта эҳтимолли натижа ернинг ёнидан учиб ўтидиган тошнинг яқинлашиши бўлади.
NASAнинг ерга яқин объектларни тадқиқ қилиш маркази маълумотларига кўра, астероид шу куни ердан 106 200 километр масофада учиши кутилмоқда.
Комила Одилова тайёрлади







