Жаҳон

Европа ишчи кучисиз қолиши мумкин

Ечим: мигрантларни қабул қилиш.

Европа ишчи кучисиз қолиши мумкин

Брюссель қонуний мигрантларга иш топиб берувчи интернет платформа яратмоқчи. Бу Евроиттифоқ меҳнат бозорини тўлдиришга ҳам хизмат қилади. Айни пайтда Европа аҳолининг тез қаришидан азият чекмоқда.

 

Бундан ташқари, янги тизим контрабандачиларга пул тўлаб, ҳаётини хавфга қўйиб келувчи ноқонуний мигрантлар ўрнини қонунийлари эгаллашига ҳам сабаб бўлиши кутилмоқда.

 

Ильва Юханссон, ички ишлар бўйича еврокомиссар:

 

- Бугун Евроиттифоқда учинчи давлатлардан келган қарийб 10 млн аҳоли иш билан тахминланган. Бу ишчи кучисиз бизнинг ҳаётимиз тўхтаб қолган бўлар эди. Улар иқтисодиётимиз ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун керакли кадрлардир. Демографияга қарайдиган бўлсак, 2030 йилгача бизга яна 7 млн ишчи керак бўлади. Ҳозирги демографик тенденция шунақа.

 

Янги онлайн-платформа ёрдамида қонуний мигрантлар ўз мутахассислиги бўйича иш топиши ёки малакасини ошириши мумкин.

 

Маргаритис Схинас, Еврокомиссия вице-раиси:

 

- Биз ЕИ ичида ҳам фойдаланилмаган ишчи потенциали борлигини унутмаслигимиз керак. Аммо бу ҳам етарли эмас. Европа иқтидор эгалари учун глобал пойгага киришгсн. Биз инсон омили учун кучли рақобатчилар билан курашмоқдамиз. Булар АҚШ, Канада, Янги Зелландия ва Австралиядир. Уларга ишчи бўлиб бориш учун тўғридан-тўғри йўллар аллақачон мавжуд.

 

Брюссель ЕИ аъзоларини чет эллик қўллар ва миялардан самарали фойдаланиш, чет элтдипломларини тан олиш, ишга киришдаги бюрократик жараёнларни қисқартириш, ирқчилик ва бошқа ҳар қандай дискриминацияга йўл қўймасликка чақирмоқда.

 

"Европа кириб бўлмас қалъа бўлмаслиги керак. Биз соддалаштирилган бизнесга очиқ бўлишимиз лозим", - дейди Схинас.

 

"ЕИ иқтидорлари пули" номли лойиҳа иш излаёган мигрантларни бирлаштирувчи платформа бўлиши айтилмоқда. Бу сиёсатга қўшилиш аъзо давлатлар ихтиёрида қолади. Аммо Брюссель профессионал таълимни ва малака оширишни молиялаштириш каби чоралар пойтахтларни дастурда қатнашишга чорлашидан умид қилмоқда.

 

Платформа ЕИ давлатларидаги бўш иш ўринларини бир ерга жамлаган EURES майдони асосида тузилади.

 

Еврокомиссия огоҳлантиришича, "бэби-бумерлар" нафақага чиқиши ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг камайиши ишчи кучи етишмовчилигига олиб келади. Бу эса иқтисодиётга катта зарба бўлади. ЕИнинг ижро органлари ҳозирданоқ ваҳимага тушган.

 

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда — Financial Times

Вашингтон Киевга Россия энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш бўйича босим ўтказмоқда.

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Сулҳ бўйича келишувга эришилмади: Эрон АҚШ жавобидан норози

Теҳрон можарони тугатиш учун барча талаблар бажарилишини истамоқда.