Европа Иттифоқи Россияга қарши 20-санкциялар пакетини тайёрламоқда
Беларус ҳам янги чекловлар остига олинади.

Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши сабабли янги, 20-санкциялар пакетини тайёрлаш ишларини бошлади. Бу ҳақда Эврокомиссиянинг молиявий хизматлар ва жамғарма-инвестиция масалалари бўйича комиссари Мария Луис Албукерке маълум қилди.
Шунингдек, санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган учинчи давлатларга қарши ҳам чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Литва молия вазири Криступас Вайтекунас ва Албукерке 7 ноябрь куни бу масалани муҳокама қилганлар. Вайтекунас Беларусга қарши чораларни кучайтириш, уларни Россияга нисбатан жорий этилган чекловлар билан мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Албукерке Беларусга нисбатан янги чораларни тайёрлаш жараёни ҳали дастлабки босқичда эканини билдирган. Унга кўра, баъзи учинчи давлатлар санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётгани боис, улар билан ҳам ишлаш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, Украина президенти Володимир Зеленский янги санкциялар қарорларини имзолаган, жумладан Европа санкциялари билан мувофиқлаштирилган иқтисодий чекловлар ва Россияга қарши янги чораларга оид қарорлар.







