Жаҳон

Йирик тамаки компанияси АҚШга 635 миллион доллар товон пули тўлайди

АҚШ Бош прокурори ўринбосари бу тўлов Адлия вазирлиги тарихидаги Шимолий Кореяга қарши санкцияларни бузганлик учун энг катта жарима бўлишини айтди.

Йирик тамаки компанияси АҚШга 635 миллион доллар товон пули тўлайди

 

British American Tobacco тамаки компанияси Шимолий Кореяга санкцияларни бузган ҳолда тамаки ва сигареталар сотгани учун АҚШ ҳукуматига 635 миллион доллар тўлайди.

 

БAT 25 апрель куни АҚШ Адлия ва Молия вазирлиги билан тўлов бўйича келишув имзолади. Компания раҳбари Жек Боулз БАТ қоидабузарлигидан чуқур афсусда эканини айтди.

 

БАТнинг Сингапурдаги шўъба корхонаси 2007-2017 йилларда Шимолий Кореяга сигарет етказиб берганини тан олган. Бунга қарши Қўшма Штатлар ядровий қурол ва баллистик ракеталарни ишлаб чиқиш учун қаттиқ санкциялар киритганди.

 

British American Tobacco дунёдаги энг йирик тамаки компанияларидан биридир. У U Lucky Strike, Dunhill ва Pall Mall каби сигарет брендларига эга.

 

АҚШ Бош прокурори ўринбосари Метю Олсен сешанба куни бўлиб ўтган брифингда БАТ бўйича келишув узоқ давом этган тергов натижаси бўлганини ва бу тўлов Адлия вазирлиги тарихидаги Шимолий Кореяга қарши санкцияларни бузганлик учун энг катта жарима бўлишини айтди.

 

"БАТ санкцияларни четлаб ўтиш ва Шимолий Кореяга тамаки ҳамда тамаки маҳсулотларини сотиш учун мураккаб шўъба корхоналари занжирини яратди", — деди Олсен.

 

Ушбу бизнесда ушбу фирмалар 2007-2017 йилларда, Адлия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 428 миллион доллар даромад олган.

 

БАТдан ташқари, АҚШ расмийлари Шимолий Корея банки ходими Сим Хён Сеоп, америкаликлар ушбу ишда иштирок этганликларини айтаётган хитойлик Чин Гуомин ва Хан Линлинга нисбатан зимдан жиноий иш қўзғатган.

 

Қўшма Штатлар кореяликни қўлга олишда ёрдам берганлар учун беш миллион, иккала хитойлик учун ярим миллион доллар мукофот пули эълон қилди.

 

Улар Шимолий Корея давлат тамаки заводлари учун баргли тамаки сотиб олганликда ва АҚШ банклари орқали 74 миллион долларлик тўловларни амалга ошириш мақсадида қалбаки ҳужжатлар юритганликда айбланмоқда. АҚШ маълумотларига кўра, шимолий кореяликлар ушбу битимлардан 700 миллион долларгача даромад олишган.

 

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг тамакига ружу қўйганини унинг кўпинча расмий суратлар ва телекамералар қаршисида сигарет билан кўриниш берганидан билиш мумкин.

 

Ўтган йили Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши орқали Шимолий Кореяга тамаки экспортини умумий тақиқлашни таклиф қилган, бироқ бу ташаббус Хитой ва Россия томонидан рад этилган эди.

custom img

Россия мигрантлар учун янги талаб жорий этишни режаламоқда

Мамлакатга визасиз кирувчилар мамлакатга кириш режаси ҳақида олдиндан хабар бериши талаб қилиниши мумкин.

custom img

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Йирик тамаки компанияси АҚШга 635 миллион доллар товон пули тўлайди